Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зангиотадаги касалхона бир вақтнинг ўзида учта таъминот орқали электр олиш имконига эга

Зангиотадаги касалхона бир вақтнинг ўзида учта таъминот орқали электр олиш имконига эга

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, журналист Хуршид Далиевнинг "Twitter" саҳифасидаги постида Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ва кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати  маълум қилишича, юқорида қайд этиб ўтилган касалхонанинг электр энергия таъминоти уч томонлама, яъни Зангиота электр таъминоти корхонаси тасарруфидаги нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли “Шифохона-1,2”, 110/10 кВли “Истиқбол” ва “ТМЗ” нимстанцияларидан чиқувчи 10 кВли “Соғлом-1,2” ва  “Шифохона-3,4” электр тармоқлари орқали таъминланади.

Шу билан бирга, мазкур касалхонанинг реанимация бўлимлари учун махсус UPS ва дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, шифохонанинг электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган. 

Журналист Хуршид Далиев постида келтириб ўтган санасида мазкур ҳудудда электр энергиясида узилиш кузатилмаган. Бу ҳолатда касалхонада бирорта ўлим қайд этилмаганлигини шифохона маъмурияти ҳам тасдиқлади. 
 

Киритилди: 15:01 13.10.2020. Ўқилди: 2631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!