Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Атамбаевнинг ўғиллари ҳам ҳибсга олинди

Атамбаевнинг ўғиллари ҳам ҳибсга олинди

Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғиллари Қодир ва Сейид Атамбаев ҳам ҳибсга олинди.

Бу ҳақда “AKIpress” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, улар республика Ички ишлар вазирлиги тергов хизматига етказилган.

Аввалроқ, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев оммавий тартибсизликлар уюштириш фактида гумонланиб ҳибсга олинган эди.

2017 йилда Атамбаев ҳокимиятни вориси ва энг яқин иттифоқчиси Сооронбай Жеенбековга топширди. Кўп ўтмай, собиқ давлат раҳбарининг жамоа аъзоларига қарши жиноий ишлар очилди. Атамбаев собиқ президент мақомидан маҳрум қилинди ва оғир жиноятлар содир этганликда айбланди.

Киритилди: 20:11 10.10.2020. Ўқилди: 5259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!