Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Юртимиз бўйлаб яна 172 кишида коронавирус аниқланди

Юртимиз бўйлаб яна 172 кишида коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 22 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 857 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Тошкент вилоятида, 69 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Бугун кун давомида мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 323 нафар, Тошкент вилоятида 131 нафар, Наманган вилоятида 84 нафар, Самарқанд вилоятида 25 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 49 224 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 191 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:35 22.09.2020. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!