Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Президентни коронавирус сабаб танқид қилган миллиардер 18 йилга қамалди

Президентни коронавирус сабаб танқид қилган миллиардер 18 йилга қамалди

Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳаракатларини танқид қилган хитойлик миллиардер Жэнь Чжицян коррупцияда айбланиб 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақда CNN хабар берди.

Нашр хабарига кўра, Хитойнинг юқори лавозимли амалдорлари билан яқин алоқада бўлган, нафақадаги магнат Жэнь Чжицян март ойида Си Цзиньпиннинг коронавирус тарқалишига қарши ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб, эссе ёзганидан сўнг ғойиб бўлган. Кейинчалик унга коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов эълон қилинган.

Пекин суди уни бир нечта, жумладан, натижада 17,2 миллион доллар зарарга олиб келган 16,3 миллион доллар миқдоридаги ҳукумат маблағларини ўғирлаш, пора олиш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби жиноятларда айбдор деб топди.

Суднинг таъкидлашича, айбланувчи "барча жиноятларини ихтиёрий равишда тан олган".

 

Киритилди: 22:12 22.09.2020. Ўқилди: 4258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!