Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наҳотки! АҚШ ҳаво кучлари ўзга сайёраликлар технологияларга эга бўлиши мумкин

Наҳотки! АҚШ ҳаво кучлари ўзга сайёраликлар технологияларга эга бўлиши мумкин

АҚШ ҳаво кучлари учувчиси Дэвид Фравор 2004 йилда Сан-Диего соҳилида НУЖ билан тўқнашган биринчилардан. Аммо Пентагон ҳали ҳам ушбу воқеа тўғрисида аниқ жавобга эга эмас, дейди “Daily Star”.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу учувчи томонидан тасвирга олинган ноодатий НУЖ энг машҳурлардан бирига айланган. Пентагон эса ўша пайтда учувчиининг айнан нима билан юзлашгани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини расман эълон қилган.

Бироқ, эндиликда Фравор аллақачон бир нечта мамлакатлар ҳукуматларида ўзга сайёраликлар технологиялари борлигини ва бутун дунёда уларнинг фаол равишда ишлатилинаётганлигини айтмоқда.

Учувчининг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати ҳам ўзга сайёраликлар технологияларга эгалик қилиши ва уни эҳтиёткорлик билан яшириши эҳтимоли катта.

Ҳукуматлар илмга номаълум технологияларга эга бўлишлари мумкин, масалан, ҳалокатга учраган ғайритабиий аппарат ёки унинг парчаларини топиш орқали. Бу ҳар қандай нарса бўлиши мумкин - номаълум металл парчасидан то биологик моддага қадар.

Америкалик учувчи баъзи бир ғайритабиий технологияларнинг аллақачон учувчисиз парвоз воситаларида қўлланилаётганлигини истисно қилмаяпти.

Зеро, унинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ушбу йўналишда сезиларли ютуқлар кузатилмоқда.

 

Киритилди: 22:00 22.09.2020. Ўқилди: 3114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!