Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “устаси фаранг фирибгар”га суд ҳукми ўқилди

Тошкентда “устаси фаранг фирибгар”га суд ҳукми ўқилди

Муҳсин Каримов (исм шарифлар ўзгартирилган)муқаддам уч маротаба, ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, аксинча, осонлик йўли билан бойлик оттириш мақсадида, жабрланувчиларни қариндоши автоҳалокатга учрагани важлари ҳақидаги ёлғон ишлатиб ва уларга тегишли бўлган телефон аппаратларидан вақтинча фойдаланиш мақсадида сўраб, уларнини алдаб, телефон аппарати билан яшириниб, қочиб кетган. Бу ҳақда "Aniq.uz"га жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек туман судининг судьяси Санжар Абдуганиев маълум қилди.

Жумладан Муҳсин Каримов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда Муҳсин Толиповнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йил 5 январь куни Бектемир туманида жойлашган “COMPASS” супермаркетининг автотураргоҳ жойида бўла туриб, шу ерда ўзи билан биргаликда бўлган таниши Қобил Азамовни ишончига кириб, ундан нархи 2.000.000 сўмлик “Ipone 6S” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олишни баҳона қилиб олиб, Қобил Азамов унга аҳамият бермай турган вақтда телефонни унга қайтариб бермасдан ўзи билан олиб кетиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари Муҳсин Каримов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил 3 февраль куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқаро Содиқ Зохидовни ишончига кириб, унга гўёки унинг жияни Дилшод билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги учун унга пул керак эканлигини маълум қилади. Ови бароридан келган устаси фаранг бу фирибгар алдов йўли билан Содиқ Зохидовдан 500 АҚШ доллари ва 950.000 сўм пулни, шунингдек, унинг пластик картаси ҳисоб рақамига пул тушган ёки тушмаганлигини текшириб беришини баҳона қилиб, Содиқ Зохидовга тегишли нархи 250 АҚШ доллар бўлган “Redmi note 5” русумли телефон аппаратини алдаб олиб, қўлга киритган пуллар билан бирга телефон аппаратини ҳам ўзи билан олиб, воқеа жойидан яширинган.

Суд, Муҳсин Каримовга нисбатан жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолати сифатида унинг қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарар қопланганлигини, жабрланувчиларни даъвоси йўқлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолати сифатида жиноятни ғаразли ниятларда содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган моддани санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Хулоса қилиб айтганда, фуқароларга қариндошларингиз ҳақидаги сохта хабарларга ишонманг, дастлаб уларни ҳаққоний эканлигини текширинг, телефон аппаратингизни, қўнғироқ қилиш учун берганингизда, эътиборли ва огоҳ бўлинг!

 

Киритилди: 16:33 17.09.2020. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!