Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Миллий тикланиш” партияси депутати коронавирусдан вафот этди

“Миллий тикланиш” партияси депутати коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Дилдора Ботировна Умарова коронавирус инфекциясидан вафот этди. 

Бу ҳақда партия ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Дилдор Умарова 1966 йилда туғилган. 2018 йил буён Яшнобод туманидаги 149-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида фаолият юритган. 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия жамоаси шу муносабат билан марҳуманинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.

Киритилди: 14:25 17.09.2020. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!