Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Ўзбекистон куз мавсумида коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинига тайёрми?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: 

✔️ Ҳа, тайёр. Эпидемия даврида вазият ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Шу даврга қадар эришилган ютуқ ва камчиликлар кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди. 

🔺Ҳозирда шифохоналар салоҳиятли кадрлар ва зарур моддий техника база билан таъминланган. Барча шифохоналар ва мутахассисларнинг  ушбу йўналишда тажрибалари бор. Улар касалликни авж олишига йўл қўймайдилар. 

📍Шу билан бирга беморларга ўз вақтида малакали ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишга имкон ва барча керакли дори воситаларининг захиралари яратилган.

👩‍⚕️Айни вақтда мамлакатимизда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

🦠Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 114 та муассасада 19346 та ўрин ташкил этилган. Яна 10 минга яқин қўшимча захира шифо ўринларини  тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:19 17.09.2020. Ўқилди: 2859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!