Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Телефон ўғрисига ҳукм ўқилди

Телефон ўғрисига ҳукм ўқилди

2020 йил 25 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида телефон ўғрисига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят тафсилотларига кўра, 1986 йилда тўғилган Бархаёт Омонов (шахси ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2020 йилнинг 03 июлдан 04 июль кунига ўтар кечаси тунги соат 02.00 ларда Хатирчи тумани “Бинокор” МФЙда яшовчи, фуқаро Файзуллаев Лочинбек Нажмиддин ўғлининг "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги "Хатирчи деҳқон бозори" МЧЖ ёнида жойлашган "Samsung techno sentr" хусусий корхонасига қарашли ижара асосида юритиб келаётган савдо дўконига эшик орқали қулфни бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, дўконнинг растасига қўйилган икки дона ҳар бирини бозор нархи 1.042.600 сўмдан бўлган жами 2.085.200 сўмлик "Samsung-J2COR" русумли, бир дона бозор нархи 1.373.425 сўмлик "Samsung-A10" русумли, икки дона ҳар бирини бозор нархи 1.443.600 сўмдан бўлган жами 2.887.200 сўмлик "Samsung-A10S" русумли, бир дона бозор нархи 2.456.125 сўмлик "Samsung-A31" русумли, бир дона бозор нархи 2.756.875 сўмлик "Samsung-A41" русумли, бир дона бозор нархи 3.127.800 сўмлик 128 Гб хотирага эга бўлган  "Samsung-A51" русумли, бир дона бозор нархи 2.907.250 сўмлик 64 Гб хотирага эга бўлган "Samsung-A51" русумли, бир дона бозор нархи 1.253.125 сўмлик "Samsung-A01" русумли, бир дона бозор нархи 1.854.625 сўмлик "Red MiNod 9" русумли, жами бозор нархи 20.701.625 (йигирма миллион етти юзи бир минг олти юзи йигирма беш) сўмлик уяли телефон аппаратларини яширин равишда талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.

Суд, Б.Омоновни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йилга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.

Суюн Бўтаев Бобонорович
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

Киритилди: 12:03 17.09.2020. Ўқилди: 2202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!