Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия Лесбосдаги ёниб кетган лагерда яшаган 1500 нафар муҳожирни қабул қилмоқчи

Германия Лесбосдаги ёниб кетган лагерда яшаган 1500 нафар муҳожирни қабул қилмоқчи

Германия ҳукумати Лесбосда ёниб кетган лагерда яшаган яна 1500 мигрантни қабул қилишга рози бўлди. Гап болали оилалар ҳақида. Бу ҳақда канцлер Ангела Меркель ва ИИВ Хорст Зеехофер келишиб олди.

Олдинроқ Германия ҳукумати 150 нафар вояга етмаган, катталар назоратисиз Европага келиб қолган болаларни қабул қилишини эълон қилган эди.

Қолган болаларни Франция, Нидерландия ва Норвегия ҳам қабул қилади.

Маълумот учун, бир ҳафта олдин Лесбосдаги Мора лагерида ёнғин содир бўлган эди. Ҳукумат бунда лагерда изоляция режими жорий этилганидан норози муҳожирларнинг қўли бор деб ҳисоблаяпти. Натижада мигрантлар орол бўйлаб тарқалиб, тартибсизликка сабаб бўлишди.

Киритилди: 11:13 17.09.2020. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!