Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухорода уч нафар оғуфурушга ҳукм ўқилди

Бухорода уч нафар оғуфурушга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчилар Ж. Тошпўлатова, М. Мирзаев ва Н. Рустамов ларга нисбатан жиноят иши кўрилиб, уларга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи Ж.Тошпўлатова қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб ўзининг хонадонида сақланаётган кўп миқдордаги 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 8.200.000 (саккиз миллион икки юз минг) сўм пул эвазига қонунга хилоф равишда олдиндан ўзига таниш бўлган М.Мирзаевга қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини содир қилган.

М.Мирзаев сотиб олган 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “Опий” гиёҳвандлик воситасини ўзига олдиндан таниш бўлган Н.Рустамовга у билан олдиндан келишув асосида 13.000.000 (ўн уч миллион) сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган.

Н.Рустамов жорий йилнинг 26 январь куни соат 03:40ларда бошқарувидаги “Lacetti Gentra” русумли автомашинасида
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ЙПХ масканида “Навоий-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақти ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси Тезкор бўлими ва Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, тўхтатиб текширилганида. автомашинаси ҳайдовчи ўриндиғи полидаги резина тўшаги остида кўп миқдордаги 41,18 (қирқ бир бутун юздан ўн саккиз) грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай ташиб келаётганлиги аниқланган.

Суд мажлисида судланувчилар Ж.Тошпўлатовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 5 /беш/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, М.Мирзаевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан 6 /олти/ йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Н.Рустамовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисмининг “а”банди билан 3 /уч/ йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 
 

 

Киритилди: 11:08 17.09.2020. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!