Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Машинасини мустақиллигимизнинг 29 йиллигига мослаб ўзгартирган ҳайдовчига чора кўрилди

Машинасини мустақиллигимизнинг 29 йиллигига мослаб ўзгартирган ҳайдовчига чора кўрилди

Автомашинасининг тусини ўзгартирган шоввознинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИВ хабар берди.

"1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф., 2020 йил 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли 80 О 727 РА давлат рақам белгили транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи”  тусида бўяб ўзгартириб, шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди", дейилади хабарда.

Киритилди: 13:47 31.08.2020. Ўқилди: 4541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!