Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Каниза: Коронавирусдан ўлсам керак, деб ўйлаб васият ёзишга тайёрландим (видео)

Каниза: Коронавирусдан ўлсам керак, деб ўйлаб васият ёзишга тайёрландим (видео)

Хонанда Каниза коронавирус юқтириб олгани ҳамда даволангани ҳақида маълум қилган эди. Каниза вирус юқтириб олгани ҳақидаги видео мурожаатини пиар деб ўйлаганлар ва касалликдан «ўлиб кетаман деб ўйлаб», васиятини ёзишга тайёр бўлгани ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга гапириб берди.

Instagram’да қилган мурожаатимни пиар деганлар бўлди. Товба қилдим-у, одам соғлиги билан ҳам пиар қиладими. Агар шу касаллик сизларнинг ҳам бошингиздан ўтадиган бўлса, иллоҳим бўлмасин-у, ўшанда ҳолатингларни ўзингиз билиб, озгина бўлса ҳам мени тушунган бўлар эдингиз.

Касал бўлмаганларга, уйда ўтирган бекорчиларга ноўрин гапларни гапириш осонроқ. Видео мурожаат қилишимдан асосий мақсад, одамларга ёрдам бўлса, тез ёрдам тезроқ ишласин, соҳадаги одамлар ҳақиқий вазиятни билишсин, деган маънода эди. Аммо бу мурожаатни пиар деб, бошқача талқин қилганлар, ҳаттоки ‘Каниза коронавирусдан вафот этди, дунёдан ўтди’, деб хабар тарқатганлар бўлди.

Аллоҳга шукр оиламиздан ҳеч ким касал бўлишмади. Оиламиздагилар айнан бизнинг уйимиздан кетган вақтда бизда касаллик бошланди. Оила аъзоларимизнинг ҳеч қайси бири бу касаллик билан касалланишини хоҳламайман. Айниқса ота-онам касал бўлганидан кўра, мен яна бир марта касал бўлишга розиман, фақат ота-онам касал бўлмаса бўлди.

Касалликни юқтириб, оғир ётган вақтларимда биринчи ўйлаган нарсам Аллоҳим мен ҳали савоб ишлар қилишга улгурмадим-ку, минг гуноҳкор банда бўлсак ҳам ҳаммамиз жаннатга тушишга умидвор бўламиз.

Нима бўлса бўлди, бир бошга бир ўлим эканда деб васиятларни ҳам ёзишга тайёр бўлдим. Оила аъзоларимга, иккита жиянчамга васиятимни ёзиб қолдиришга тайёр бўлиб турдим.

Каниза, «Ниҳол» мукофоти совриндори

Киритилди: 14:32 06.08.2020. Ўқилди: 4399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!