Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

ХХ аср инсоният учун ғоятда қайғули хотиралар билан ёдга олинадиган, мусибатли воқеликлар кўп бўлган. Хусусан, биринчи ва иккинчи жаҳон уриши, АҚШ—Вьетнам уруши. Яна санасак, кўп, аммо шу жойда тўхтатишликни тўғри деб билдик. Бу уришларда қанчадан-қанча одамлар ҳалок бўлганини тасаввур қилаверинг, деб ёзади "human.uz".

1945 йил, 6 ва 9 август кунлари АҚШ иккинчи жаҳон уруши якунида Япониянинг икки шаҳри Хиросима ва Нагасакиларга атом бомбаларини ташлаган эди. Ва бу ҳодисага шу кунларда 75 йил бўлади.

Маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида Хиросима шаҳрининг 350 минг аҳолисидан 140 минг нафари нобуд бўлган ва Нагасакида эса камида 74 минг киши ҳалок бўлган, деб тахмин қилинади. (Бундай фожиада рақамлар тахминан олинган).

Мана шу портлаш оқибатида Япония 1945 йил 14 август куни расман таслим бўлганини маълум қилган. Шуни қўшимча қилиш керакки, портлашга бўлган муддатга қадар японлар таслим бўлиш арафасида тургани айтилади.

Британиялик журналист Карен Ли Стоу тарихдаги мудҳиш портлашдан омон қолган, учта аёл ҳақидаги материал BBC.com нашрида ҳикоя қилинади.

Теруко Уено
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

1945 йил 6 август куни Хиросимага атом бомбаси тушганида, Уено эндигина 15 ёшда эди. У ўрта мактабнинг иккинчи курсида ўқир эди. Портлаш оқибатида шаҳардаги талабалар ётоқхонаси бутун ёниб кетади, Уенонинг кўплаб курсдошлари ҳам. Ўрта мактаб ўқувчилари, шаҳар касалхонасининг ётоқхонасида туришган.

Портлашдан сўнг, илк ҳафталигидаги хотиралар даҳшатли эди, эртаю-кеча тиним билмасдан ишланган.

Ўқишни якунлаб Теруко Уено ишлашни ўша касалхонада давом эттиради. Ва "тери билан боғлиқ" операцияда кўмак беради.
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

 

Кейинчалик, Уено ўзига ўхшаб портлашдан омон қолган Татсуюкига турмушга чиқади. Уено бир нарса қаттиқ ташвишга солади, яъни фарзандли бўлса, соғлом туғиладими? Атом бомбаси қандай таъсир ўтказиши ҳақда кўп ўйланган. Вақтики келиб, улар қиз фарзандлик бўлишади. У ҳеч қандай нуқсонларсиз вояга етади.

"Одамлар Хиросимада қаттиқ нурланган, у ерда ҳеч қандай ўсимлик ўсмайди деб, кўп айтишган. Лекин ҳозирга келиб чиройли боғлар, дарёлар бўлган шаҳарга айланган", дейди Теруконинг қизи Томоко.
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Кунико, Теруконинг набираси, шуларни қўшимча қилиб, айтадики: "Ўша портлаган кун ҳамма ёқиб юборилди. Одамлар, қушлар, дарахтлар, бутун табиат. Тирик қолганлар асосан турли хил касалликка чалинган", дейди у.

Эмико Окада

Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Эмико Окада атом бомбаси ташланганида 8 ёшда бўлган. Унинг опаси Миеко ва тўрт нафар қариндоши афсуски вафот этган.

"Опам эрталаб кўришгунча, деб уйдан чиқиб кетади. Опам 12 ёшни эндигина қаршилаганди. У ҳеч қачон қайтиб келмади, нима бўлганини ҳеч ким билмайди", деб портлашни хотирлайди Эмико. Сўнг, ота-онам топилди, опа эса йўқ. У даврларда егулик муаммо эди, нима топсак истеъмол қилардик. Озиқ-овқатлар муаммо, борларини ҳам ўғирлашарди. 
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Кейинчалик, ҳаммаси унитилди. Сочларим туша бошлади. Ўша пайтда радияция нима эканлигини билмас, 12 йилдан кейин менга "апластик анемия" ташхиси қўйилди.

Портлашдан сўнг уч кун давомида, ҳаммаёқ қизил эди. Қуёш ботишига ўхшаб, қизариб кетган эди. Шаҳар ёнаётганга ўхшаб қолганди. Қуёш ботишини ёмон кўраман, ёнаётган шаҳарни эслатиб юборади", — дейди Эмико Окада.
 

Реико Хада
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Реико Хада 1945 йил 9 август куни Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташланганида, 9 ёшда бўлган.

Эрталабдан ҳаво ҳужум бўлишлиги ҳақда маълумот берилади, Реико уйда қолиб, шаҳардаги ибодатхонага боради. У шундай дейди: "Бирданига у содир бўлди, кўзларим ярқираган нур соғди. Сарғиш ва тўқ сариқ ранглар бир-бирига уйғунлашди. Бу нима эканлиги билмасдим. Ва ҳеч қанча вақт ўтмасдан ҳамма нарса оқ бўлиб кетди.

Бизнинг ўқитувчимиз фавқулотда вазиятларда ҳаво ҳужуми бошпанасига боришни ўргатган. У ўша жойга бордик.

Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ, аммо тоғнинг нариги томондагиларга даҳшатли шароитда азобланишган кўп эди. Кўпчиликни баданлари куйган бўлиб, кийимлари ёпишиб қолганди. Мен сув сўрашган ва уларга яқиндаги дарёдан сув олиб, келиб бердим. Улар бир қултум  сув ичиши билан вафот этишган эди.
Хиросима ва Нагасаки: атом бомбасидан омон қолган аёллар (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Умид қиламанки келажак авлод ҳеч қачон бундай аҳволга дуч келмайди", — деб ўз фикрларини якунлаган.

Хулоса, бундай учта шахсдан Японияда қанча эканлиги қизиқ. Тинчлик барибир энг катта неъмат ҳисобланади, буни ҳеч қанақа уриш кўрмаган, уришни ҳис қилиб кўрмаганлар тушунишлари қийин... Шундай неъматни қадрига етайлик.

Киритилди: 10:42 06.08.2020. Ўқилди: 9371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!