***
Нашаванд кўп қаватли уйнинг учинчи қават деразасида ўтириб кайф сурарди. Кутилмаганда пастга қулаб тушди. Атрофига тумонот одам тўпланди. Шунда қаердандир бошқа бир нашаванд пайдо бўлди-да, унга яқин келиб сўради:
— Нима бўлаяпти ўзи бу ерда?
— Билмадим, мен ҳам ҳозиргина тушдим.
***
Пиёниста ғирт маст ҳолда ўтириб писта чақарди. Тўсатдан қўлидан бир дона писта ерга тушиб кетди.
Пиёниста:
— Қани, тез буёққа кел!
Писта ётаверди.
— Кел дедим тез!
Жавоб бўлмагач, қўлидаги бир ҳовуч писталарни ерга ташлади-да, деди:
— Қани, анави қулоқсизни тез буёққа олиб келинглар-чи!
***
Нашаванд кўзгуга тикилиб ўзига ўзи деди:
— Бу ерда мен!.. Бу ерда ҳам мен!
Шу пайт эшик тақиллади.
Нашаванд:
— Ким у?
Ташқаридан овоз келди:
— Мен!
—Ие, уёқдаям мен эканман!
***
— Эшитдингми, Тошмат чекишни ташлабди!
— Йўғ-э, ишонмайман!
— Ишонавер, охирги сигаретини ёқилғи қуйиш шоҳобчасида чекиб ташлаганмиш.
***
Нашаванд светофорнинг қизил чироғидан ўтмоқчи бўлганди, милиционер уни тўхтатиб деди:
— Қаерга кетаяпсан? Кўрмаяпсанми, қизил чироқ ёниб турибди?!.
Нашаванд:
— Унда ўчириб қўй!
***
Тажрибали ва эндигина ўрганган нашавандлар қорадори тайёрлашарди. Эндигина ўргангани деди:
— Мабодо мана шунинг ҳаммасини еб ташласам, нима бўлади?
— Бурнинг қонайди.
— Нега?
— Чунки, мана шу товоқ билан бурнингни синдираман.
***
Милиционер ҳайвонот боғида юрса, нашаванд кайф қилиб юрибди. Шартта қўлига кишан солиб бўлимга олиб кетишга чоғланди.
Нашаванд:
— Қайси гуноҳим учун мени олиб кетмоқчисиз?
— Сен наша чекиб олгансан.
— Чекканим йўқ. Ишонмасангиз, текшириб кўринг!
Милиционер уни қуён ётган қафасга олиб келиб сўради:
— Нима ётибди?
— Қуён.
Милиционер кенгуру ётган қафасга олиб бориб сўради:
— Хўш, бу ерда-чи?
— Бу ердаям қуён.
— Қанақа қуён, аҳмоқ?
— Қирқ, эллик ёшлардаги қуён.
***
Икки нашаванд урушга кетишди. Окоп ичида ётавериб зерикишгач, бири оҳ тортиб деди:
— Чекишгаям имкон беришмайди-я! Ҳеч бўлмаса, контузия бўлсак ҳам бир кайф қилиб олармидик...
***
Учувчи, танкчи ва десантчи кимнинг касби зўрлиги хусусида баҳслашишаяпти.
Учувчи:
— Мен самолётимда аэродромга келиб қўнсам, хотиним уйда ўтириб эшитади. Уйга келаман. Тушлик тайёр. Овқатланаман-у, ишга қайтаман.
Танкчи:
— Мен ҳам шаҳарга танкимда кириб келганимни хотиним эшитади. Келсам, стол тузалган, ароқ тайёр. Еб, ичиб, ишга қайтаман.
Десантчи:
— Мен парашютдан уйимиз томига сакрайман ва деразадан ичкарига кираман... Ҳали бирор ярамас қўлимдан соғ қутулиб кетмаган.