Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жазирама иссиқ кимлар учун хавфли?

Жазирама иссиқ кимлар учун хавфли?

Шифокорлар иссиқликнинг инсон саломатлиги учун асосий хавфлари ҳақида фикр билдирдилар. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Мутахассис Евгений Широковнинг сўзларига кўра, иссиқда суюқлик йўқолади ва уни тўлдириш керак. Юрак етишмовчилиги ва гипертензия билан оғриган беморларнинг юраги учун бу қўшимча юкдир. Ушбу касалликларга чалинган одамларнинг оёқлари шишиши, нафаси қисилиши ва қон босими кўтарилиши мумкин. Бундан ташқари, суюқлик йўқолганда қон қуюқлашади.

«Aтеросклероз билан оғриган беморларда тўқималарни қон билан озиқлантириш жараёни ёмонлашади. Шунинг учун иссиқ ҳавода кўпроқ инсультлар, юрак хуружлари ва гипертензив инқирозлар пайдо бўлади», — дея қўшимча қилди шифокор.

Бундан ташқари, нафас олиш тизимига қўшимча юк тушади — нафас олиш ҳаракатларининг частотаси ошади. Шу сабабли сурункали ўпка касалликлари бўлган одамлар ўзларини ёмон ҳис қилишлари мумкин.

Кардиолог, Москва халқаро тиббий кластери бош директорининг маслаҳатчиси Ярослав Aшихминнинг таъкидлашича, иссиқ об-ҳаво шароитига мослашмаган одамлар иссиқликни йўқотиш учун қон томирларини кенгайтириши мумкин, бу эса қон босимининг пасайишига олиб келади.

Мутахассислар сурункали касалликларнинг кучайиши ва иссиқда офтоб уришининг олдини олиш учун интенсив спорт билан шуғулланмаслик, бош кийими кийиш ва табиий матолардан тикилган енгил кийим кийишни маслаҳат берадилар. Иложи бўлса, сояда юриш ва кўпроқ сув ёки чой ичиш лозим.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун терига қуёш кремини суртиш керак.

Киритилди: 18:34 28.06.2020. Ўқилди: 2356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!