Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда “Спарк” ҳайдовчиси ЙТҲ натижасида вафот этди

Жиззахда “Спарк” ҳайдовчиси ЙТҲ натижасида вафот этди

Жорий йилнинг 27 май куни соат 09:30 ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 “Жиззах-Қўрғонтепа-Навбаҳор” автомобиль йўлининг 13 км.да “Навбаҳор-Жиззах” йўналишида ҳайдовчи 1993 й.т. Ҳ.А. (эркак) “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг олдинги ўнг шинасидан ҳаво чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томононига чиқиб кетиб, экин дала майдонига ағдарилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, ҳайдовчи 27 ёшли Ҳ.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 11:35 28.05.2020. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!