Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Билл Клинтон “Президент қизи” номли детектив роман ёзмоқчи

Билл Клинтон “Президент қизи” номли детектив роман ёзмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва америкалик ёзувчи Жеймс Паттерсон биргаликда иккинчи китоб ёзишлари ҳақида маълум қилишди. Бу сафар китобда АҚШ президентининг қизи ўғирланиб кетилиши ҳақида гап боради ва асар  “Президент қизи” (The President's Daughter) деб аталиб, детектив жанрида бўлади. Бу ҳақда Publishers Weekly нашри хабар берди. 

Китобдаги воқеалар президент қизининг ўғирланиши билан боғлиқ. Роман 2021 йил июнда нашр этилиши режалаштирилмоқда. У бир вақтнинг ўзида ҳам китоб шаклида, ҳам аудио ва электрон шаклда нашр этилади.

73 ёшли Клинтон ва ёзувчи Паттерсоннинг биргаликда ёзган илк романи “Президент ғойиб бўлди” (The President is Missing) 2018 йилда Alfred A. Knopf ва Hachette нашриётида чоп этилган ва бутун дунё бўйлаб 3,2 млн донадан кўпроқ сотилган. Уларнинг янги романи ҳам айнан шу нашриётда чоп этилади.

“Биринчи китобимиз катта қизиқиш билан қабул қилинганини кўриш ёқимли бўлганди ва мен “Президент қизи” ҳам китобхонлар қўлига тушишини жуда истайман – улар афсус қилмайдилар”, деб таъкидлаб ўтган Жеймс Паттерсон.

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон истеъфога кетгач, бир нечта илмий-оммабоп ва хотира асарлари ҳамда бир дона бадиий асар ёзган. Унинг илк китоби - “Менинг ҳаётим” деб номланган автобиография ва биринчи бадиий романи - “Президент ғойиб бўлди” асари бетселлерларга айланган.

Ёзувчи Жеймс Паттерсон детектив ва триллер жанрида 130дан кўпроқ асар ёзган. Унинг биринчи романи “Ўргимчак келди” (Along Came a Spider) деб аталиб, 1993 йил январда нашр этилган ва суд психологи ҳақидаги асарлар сериясини бошлаб берган. Паттерсон дунёдаги энг катта ҳақ олувчи ёзувчилардан бири ҳисобланади. У 2019 йилда 70 млн доллар ишлаб топган. 

Киритилди: 07:27 24.05.2020. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!