Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 8 тага ошди

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 8 тага ошди

2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Киритилди: 23:07 22.05.2020. Ўқилди: 2635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!