Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)

Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.

Андижон вилояти аҳолиси мамлакатимиз нуфусининг 10 фоизини, ҳудуди эса 1 фоизини ташкил этади. Шу боис шаҳар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар қуриш, шу орқали аҳолининг тобора ўсиб бораётган талабини қондириш чоралари кўрилмоқда.

Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)

Лойиҳани  такомиллаштириш, аҳолига қулай транспорт йўналишлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.

Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди (ФОТО)

 


Киритилди: 18:49 22.05.2020. Ўқилди: 4209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!