Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 1966 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўта оғир жиноят содир этган Дилмурод Нормуродов қидирилмоқда. Бу ҳақда Kazinform вилоят полиция департаменти матбуот хизматига таяниб хабар берган.

Хабарда қайд этилишича жиноятчи озғиндан келган, бўйи ўртачадан юқори, бурнида чандиғи бор, эгнига камуфляжли куртка ва жинси шим кийган. Шунингдек, Дилмурод Нормуродовнинг қаердалиги тўғрисида маълумот берган киши мукофотланиши ҳам хабарда айтиб ўтилган.

Полиция департаменти жиноятчи ҳақида маълумот берган кишининг анонимлиги кафолатланишини ҳам эслатган. Аммо Нормуродовнинг жинояти нимадан иборат эканлигига аниқлик киритилмаган.