Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Кеча Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"

Шавкат Мирзиёев: "Кеча Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижонда вилоят ва туманлар ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Марҳаматга ташрифи вақтида ҳоким ишдан олингани ҳақида маълум қилган.

«Кеча Марҳамат туманининг ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади.

Менга кун ўтса бўлди деб юрадиган ҳокимлар керак эмас. Менга таклиф берадиган ҳокимлар керак, изланиш қиладиган раҳбарлар керак», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Йиғилиш давомида президент раҳбарларнинг тажрибасига қараб эмас, ёш бўлса-да ишига қараб баҳо берилишини таъкидлаган.

Туман раҳбари ишдан олинса, тўртта сектор раҳбари ишдан олинишини, вилоят ҳокимлари билан ҳам шундай бўлишини маълум қилган.

2009-2017 йилларда вилоятнинг бошқа бир тумани Жалақудуқни бошқарган Шуҳратбек Қамчиев 2017 йил августида Хурсандбек Султонов ўрнига Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Шавкат Мирзиёев: "Кеча Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"

Шуҳратбек Қамчиев

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни президент иштирокида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселекторда тадбиркорлар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган айрим туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилганди. Хусусан, Бўстонлиқ, Муборак, Яккабоғ, Тўрткўл, Сўх туманлари ва Оҳангарон шаҳри қаторида Марҳамат туманида ҳам тадбиркорлар томонидан эътирозлар кўплиги маълум бўлгани айтилганди. 

Шу куни Қашқадарёнинг Муборак ва Яккабоғ туманларида ҳокимлар ўзгарганди.

Киритилди: 17:25 22.05.2020. Ўқилди: 4640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!