Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда ИИВ тасарруфидаги «Гулшан» боғи ўрнида клиника қурилади

Тошкентда ИИВ тасарруфидаги «Гулшан» боғи ўрнида клиника қурилади

Тошкентда ИИВ тасарруфидаги «Гулшан» боғи жойида клиника қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳозирги кунда Тошкент шаҳри аҳолисининг сони кўпайиб бораётганлиги натижасида тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортаётганини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100 фоиз давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган.

Клиникалар 1-Тиббиёт академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт академияси ҳамда «Гулшан» боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган.«Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади.

Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади. Буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид қилинган», — дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарида.

Киритилди: 06:53 16.12.2019. Ўқилди: 1466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!