Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой иккита шаҳарда рақамли валюта жорий этмоқчи

Хитой иккита шаҳарда рақамли валюта жорий этмоқчи

Хитой йил охиригача юанга боғланган миллий криптовалютани синовдан ўтказишни бошлайди.  Агар юқоридаги маълумотлар тасдиқланса, Хитой тажрибанинг бир қисми бўлишига қарамай, давлат криптовалютасини жорий этган биринчи мамлакат бўлади.

Маълумотларга кўра, синов лойиҳалар икки шаҳарда: Шенчжен ва Сучжоуда бўлиб ўтади.

Ҳақиқий фойдани аниқлаш бўйича ёндашув қизиқарлидир. «Рақамли юань», расмий равишда эса - DCE ҳамкор банклар билан биргаликда тарқатилади. Синов лойиҳаларда улар фойдаланиш учун энг яхши кейсларни таклиф қилиб, рақобатга кириша олади.

MIT Tech Review'нинг таъкидлашича, AliPay ҳамда WeChat Pay’да QR-кодлар бўйича мобил тўловлар оммабоп бўлган Хитойда «рақамли юань» шундоқ ҳам йўқ бўлиб кетаётган қоғоз пуллар ўрнини боса олмайди. Аммо, блокчейнда тўлиқ ва шаффоф реестр фуқаролар ва компанияларнинг транзакциялари тўғрисида жуда тўлиқ маълумот беради.

 

 

Киритилди: 10:50 15.12.2019. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!