Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қосим-Жомарт Тоқаев: "Янги Қозоғистонни қуришни бошладик"

Қосим-Жомарт Тоқаев: "Янги Қозоғистонни қуришни бошладик"

Қозоғистон давлат бошқаруви, миллий хавфсизлик тизими ва иқтисодий сиёсатни форматлаш ҳамда ислоҳ қилиш устида ишламоқда. Бу ҳақда республика президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида маълум қилди, деб ёзади «Закон.кз».

«Январь ойининг биринчи кунларида Қозоғистон террорчилар ва жангариларнинг тажовузига дуч келди. Қозоғистон халқи Хитой ва Марказий Осиёнинг қардош давлатларидан кўрсатилаётган ёрдамни миннатдорчилик билан қабул қилди. Биз давлат ва халқ сифатида бу фожиали воқеалардан керакли сабоқ олдик ва албатта тезда оёққа турамиз», деди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистонда ҳозирда давлат бошқаруви, миллий хавфсизлик тизими ва иқтисодий сиёсатни форматлаш ва ислоҳ қилиш устида иш олиб борилаётганини таъкидлади. «Шундай қилиб, биз янги Қозоғистонни қуришни бошладик», деди Тоқаев.

Киритилди: 17:34 25.01.2022. Ўқилди: 4697 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!