Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Коронавирусга қайтамиз! "Омикрон"нинг 4 та яширин аломати маълум бўлди

Коронавирусга қайтамиз! "Омикрон"нинг 4 та яширин аломати маълум бўлди

"Омикрон"га чалинган беморларда симптомларнинг кенг доираси мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари бошқа касалликларникига ўхшаши мумкин. Бу ҳақда Тhu Sun нашрига мутахассислар маълум қилди.

Хусусан, чарчоқ "омикрон"нинг яширин аломатларидан биридир. Тадқиқотларга кўра, коронавирус билан оғриган беморларнинг 62 фоизида ортиқча ҳолсизлик ҳисси кузатилади. Умумий амалиёт шифокори Сачин Награни таъкидлаганидек, чарчоқ ҳам CОVID-19 инфекциясининг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.

"Омикрон"нинг яна бир яширин аломати - бу мушак оғриғи ва танадаги оғриқлар, бу тананинг коронавирусга реакцияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, олимлар "омикрон" ва "дельта" штаммлари бўлган баъзи беморларда иштаҳани йўқотишини аниқладилар.

Бундан ташқари, кўнгил айниши ва диарея ҳам CОVID-19 инфекциясини кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, мутахассислар ушбу аломатлар кўпинча томоқ оғриғи ёки ҳидни йўқотиш каби коронавируснинг бошқа асосий кўринишлари билан бирга бўлишини таъкидладилар.

Киритилди: 14:43 25.01.2022. Ўқилди: 5222 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!