Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Hududgazta'minot" газ бўйича аҳолини жиддий огоҳлантирди

"Hududgazta'minot" газ бўйича аҳолини жиддий огоҳлантирди

"Hududgazta'minot" АЖ газ бўйича аҳолини жиддий огоҳлантирди.

"Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари! Республикамиз бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Шу сабабли хонадонингиздаги газ жиҳозларига янада эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.

Хонага кирганингизда газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунча, электр жиҳозларини ёқманг. Кўп қаватли уйларда ўрнатилган замонавий электр жиҳозларидан, икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишингизни илтимос қиламиз.

Агар газ иситиш қозонингиз ертўлада жойлашган бўлса, албатта, уни қайта кўздан кечирган ҳолда фойдаланинг.

Агар хонадонингиздаги газ жиҳозларидан газ сизиб чиқиш ҳолатини сезсангиз, зудлик билан хоналарни шамоллатиш чораларини кўринг ва 104 авария диспетчерлик хизматига мурожаат қилинг".

Киритилди: 14:03 25.01.2022. Ўқилди: 5013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!