Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Илтимос, саросимага тушманг": ИИВ аҳолига мурожаат қилди

"Илтимос, саросимага тушманг": ИИВ аҳолига мурожаат қилди

Ички ишлар вазирлиги айни дамдаги ҳолатдан келиб чиқиб аҳолига мурожаат йўллади.

"Ҳурматли фуқаролар ва мамлакатимиз меҳмонлари!

Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотининг тиклангунига қадар Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, шу жумладан Йўл харакати хавфсизлиги тизими жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилганлигини, фуқароларнинг ва уларнинг мулкларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

102 тизими одатий режимда ишламоқда.

Фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўраймиз.

Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришингизни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишингизни, махсус траспорт воситаларига йўл беришингизни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ"

Киритилди: 13:31 25.01.2022. Ўқилди: 4173 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!