Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган

Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган

Бугунга келиб ўзбекистонликларнинг газдан қарзи 500 млрд сўмдан ошган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, истеъмолчилар хонадонларида «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими»га уланган 2 миллиондан ортиқ «ақлли ҳисоблагичлар» (АСКУЭ ҳисоблагичлари) ўрнатиб берилган.

Замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ҳали ўрнатилмаган 1,5 миллион истеъмолчилар эса сарфланган газ учун эски намунадаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари бўйича тўлов қилишни давом эттирмоқда.

Компаниянинг маълум қилишича, айрим истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни вақтида амалга оширмаяпти. Натижада эса, истеъмолчилар томонидан катта қарздорлик юзага келмоқда ва қарзга нисбатан вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли пеня ҳисобланмоқда.

Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газ учун 501,6 миллиард сўм миқдордаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд.

«Тез орада бутун мамлакатимиз бўйлаб „ақлли ҳисоблагичларни“ ўрнатиш ишлари якунланади. Янги ҳисобдонлар ишга тушгач истеъмолчига барибир қарздорлигини қоплашга тўғри келади. Бундан ташқари, асосий қарздорликни бартараф этиш билан бирга унга нисбатан ҳисобланган пеняни ҳам тўлаш талаб қилинади. Акс ҳолда истемолчи газ таъминоти тизимидан автоматик равишда узиб қўйилади», — дейилади хабарда.

Киритилди: 15:11 16.10.2021. Ўқилди: 2245 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!