Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида туристик зоналар қуришга 1 млрд доллар жалб этилади

Тошкент вилоятида туристик зоналар қуришга 1 млрд доллар жалб этилади

Вилоятда туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Авваламбор, Амирсой ва Чимён туристик мажмуаларида, Чорвоқ сув омбори ва “Тошкент денгизи” атрофида, Оҳангарон, Ангрендаги тоғли ҳудудларда қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканлари барпо этилишига 1 миллиард доллар инвестициялар жалб этилиб, 80 минг иш ўринлари яратилади.

Паркент туманини туризм маркази айлантириш мақсадида, “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи, 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилади, Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади, туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади, туманда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади.

Бунда, тадбиркорлар уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди, йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунинг учун, 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади. 1 фоиз нима дегани? Бу пулдан давлатга ҳеч қанақа фойда йўқ, шунчаки ҳисоб-китоб учун бу. Лекин мақсад нима, тадбиркорлик қил, оилангни боқ, халққа фойданг тегсин. Керак бўлса, шу 1 фоизни ҳам олиб ташлаймиз. 25 йил бу тизимга эътибор бермадик.

Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангаронда камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилари ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилади. Оҳангарондаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

Киритилди: 13:49 16.10.2021. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!