Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Паркент туманини туризм марказига айлантириш бўйича таклифлар берди

Шавкат Мирзиёев Паркент туманини туризм марказига айлантириш бўйича таклифлар берди

- Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилади;

- Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади;

- туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади;

- туманда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади. Бунда тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди;

- йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунга 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

- Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангаронда камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилари ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилади.

- Оҳангарондаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

Киритилди: 13:01 16.10.2021. Ўқилди: 1473 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!